2025 йилда Ўзбекистонга қанча турист келгани маълум қилинди
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 млн нафарга ёки 46,8 фоизга ошган.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлат:
- Қирғиз Республикаси – 3,3 млн нафар;
- Тожикистон – 2,7 млн нафар;
- Қозоғистон – 2,7 млн нафар;
- Россия – 984,4 минг нафар;
- Афғонистон – 476,7 минг нафар;
- Туркманистон – 370 минг нафар;
- Хитой – 278,9 минг нафар;
- Туркия – 174,9 минг нафар;
- Ҳиндистон – 80,8 минг нафар;
- Корея Республикаси – 46,3 минг нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter