2026 йилнинг илк кунида қандай об-ҳаво кутилади?
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter