Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Уни иккинчи Охунжон Мадалиев дейишарди»: Хонанда Раҳматилло Юсупов вафот этди

«Уни иккинчи Охунжон Мадалиев дейишарди»: Хонанда Раҳматилло Юсупов вафот этди

Фарғоналик хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшида вафот этди. Маълумотларга кўра, у оғир касаллик билан курашиб келган. 

У «Кетгим келмаяпти онажон», «Келинчак» каби қўшиқлар билан танилган, имидж ва услуб жиҳатдан марҳум санъаткор Охунжон Мадалиевга жуда ўхшаш эди. Уни ҳатто «иккинчи Охунжон Мадалиев» деб ҳам аташган. 

Раҳматилло Юсупов 1981 йил, 15 сентябр куни, Фарғона вилоятида дунёга келганди. 100 дан ортиқ муаллифлик қўшиқлари бор. Оилали, икки фарзанднинг отаси эди.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг