2030 йилгача аҳолининг ўртача умр давомийлиги 78 ёшга етказилади
«Ўзбекистон – 2030» стартегиясида аҳолининг ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш мақсади илгари сурилмоқда.
Бунда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш соҳасига ажратиладиган маблағлар улушини 2030 йилга қадар ЯИМнинг 5 фоизига етказилади.
Шунингдек:
- Юрак қон-томир касалликларидан эрта ўлимни (30-69 ёш) 27 фоизгача камайтириш;
- Саратон касаллигидан эрта (30-69 ёш) ўлимни 5,2 фоизгача камайтириш;
- Қандли диабет касаллиги бор беморларни даволаш билан 100 фоиз қамровини таъминлаш;
- Нафас йўллари касаллигидан эрта ўлимни (30-69 ёш) 1,5 фоиздан ошмаслигини таъминлаш;
- Сил касаллиги билан касалланиш даражасини 33 фоиздан юқори бўлмаслигини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Мазкур мақсадларга эришиш учун давлат бюджети, халқаро молиявий институтлар, хусусий сектор, ҳомийлик ва грант маблағларидан ажратилиши белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистонда ўртача умр кўриш даражаси 75,1 ёшгача узайгани айтилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter