Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

22 апрель. Она ер куни, атом бомбасининг «отаси», Гвадалахарадаги портлаш, тутқунликда 126 кун, Нилс Борнинг укаси ва бошқа воқеалар. 

22 апрель. Она ер куни, атом бомбасининг «отаси», Гвадалахарадаги портлаш, тутқунликда 126 кун, Нилс Борнинг укаси ва бошқа воқеалар. 

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Халқаро она ер куни.
  • Бразилия кашф этилган кун (Бразилия).
  • Қиролича Изабелла куни (Испания).
  • Қизлар куни (Исландия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1370 йил — Парижда Бастилия қалъаси қурилиши бошланди.
  • 1500 йил — Педру Алвареш Кабрал бошчилигидаги португал эскадраси Бразилия қирғоқларини кашф қилди.
  • 1509 йил — отасининг вафотидан сўнг Генрих VIII Англия тахтига ўтирди.
  • 1519 йил — Эрнан Кортес Мексика қирғоғига келиб тушди ва европаликларнинг Мексикадаги биринчи шаҳри — Веракрусга асос солди.
  • 1622 йил — Эрон ва Британиянинг Ост-Индия компанияси қўшма кучлари стратегик муҳим Хўрмуз оролини португаллардан тортиб олди. Португалия Форс кўрфази устидан назоратни бой берди.
  • 1737 йил — Квебекда Канададаги биринчи металлургия печи ўрнатилди.
  • 1793 йил — Жорж Вашингтон Европа мамлакатларининг инқилобий Францияга қарши урушида АҚШнинг бетарафлиги ҳақидаги декларацияни эълон қилди.
  • 1834 йил — Муқаддас Елена ороли Британия қироллик колонияси деб эълон қилинди.
  • 1838 йил — биринчи пароход Атлантика океанини сузиб ўтди; Нью-Йорк портига Англиянинг «Сириус» парракли йўловчи пароходи кириб келди.
  • 1915 йил — Биринчи жаҳон уруши: Германия заҳарли моддалардан фойдаланишни кенгайтирди, Ипрдаги инглиз-француз қўшинига қарши жангда хлор ишлатилди.
  • 1918 йил — Туркия босими остида Кавказорти демократик федератив республикаси ташкил этилди.
  • 1927 йил — «Уолт Дисней»нинг биринчи мультфильми — «Бўш пайпоқлар» намойиш этилди.
  • 1930 йил — Буюк Британия, Япония ва АҚШ Лондон денгиз шартномасини имзолади.
  • 1939 йил — Жеффри Стефенсон «Слингсби Галл» планёрида Ла-Манш бўғози орқали биринчи парвозни амалга оширди.
  • 1952 йил — Невададаги ядро бомбаси синовини 35 миллион америкалик тўғридан-тўғри репортаж орқали томоша қилди.
  • 1964 йил — Танганьика ва Занзибар ягона давлат — Танзания бўлиб бирлашди.
  • 1969 йил — АҚШнинг Хюстон шаҳрида инсон кўзини кўчириб ўтказиш бўйича биринчи жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
  • 1970 йил — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида АҚШ жамоатчилиги ташаббуси билан биринчи акция ўтказилди. Кейинчалик БМТ Бош ассамблеяси бу кунни Халқаро она ер куни сифатида белгилаб қўйди.
  • 1972 йил — Тинч океанини елканли қайиқда сузиб ўтган биринчи инсонлар — Силвия Кук ва Жон Файерфакс Австралияга етиб келишди; улар 362 кунни денгизда ўтказишди.
  • 1980 йил — Канада Москва олимпиадасини бойкот қилди.
  • 1992 йил — Мексиканинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри — Гвадалахарада портлашлар содир бўлди. Бунга бензин қувурининг ёрилиб кетиши ва канализация тизимидаги носозликлар сабаб бўлган. Бир нечта жойда юз берган портлашлардан 206 инсон нобуд бўлган, 1,5 мингга яқин киши жароҳатланган, 15 минг киши бошпанасиз қолган, тахминан 450 та корхона зиён кўрган. Жами 300 млн.дан 1 млрд. долларгача зарар етган.
  • 1993 йил — «Mosaic» веб-браузерининг биринчи версияси чиқди.
  • 1997 йил — Япониянинг Лима(Перу)даги элчихонасида 126 кун тутқунликда сақланганларни озод қилиш бўйича Перу махсус хизмати операция ўтказди. Гаровга олинганларнинг 71 нафари озод қилинган, 1 нафари юрак етишмовчилигидан вафот этган, икки нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 14 нафар жангари ўлдирилган.
  • 2004 йил — Шимолий Кореяда икки поезднинг тўқнашиб кетиши ва портлашидан 150 дан зиёд инсон ҳалок бўлди.

Таваллуд кунлари

  • 1610 йил — Александр VIII, Рим папаси.
  • 1724 йил — Иммануил Кант, немис файласуфи.
  • 1839 йил — Август Вилҳелм Эйхлер, немис ботаниги, ўсимликларни биринчи бўлиб синфларга бўлиб чиққан.
  • 1854 йил — Анри Лафонтен, бельгиялик дипломат, Нобел тинчлик мукофоти совриндори.
  • 1887 йил — Ҳаралд Бор, даниялик метематик, Бор-Ландау теоремаси ҳаммуаллифи, физик Нилс Борнинг укаси.
  • 1889 йил — Владимир Набоков, рус-америка ёзувчиси.
  • 1904 йил — Роберт Оппенгеймер, америкалик физик, атом бомбасини ясаган.
  • 1909 йил — Вадим Кожевников, рус ёзувчиси.
  • 1912 йил — Малик Қаюмов, Ўзбекистон халқ артисти, режиссёр, оператор.
  • 1937 йил — Жек Николсон, америкалик актёр, сценарийнавис ва режиссёр, уч карра «Оскар» соҳиби.
  • 1974 йил — Василий Вирастюк, оғир атлетикачи, «Дунёнинг энг кучли кишиси» соврини соҳиби.
  • 1982 йил — Кака, бразилиялик футболчи.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг