Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

22 май. Биологик хилма-хиллик куни, Муссолинининг «гўзал» қарори, Чилини йиғлатган зилзила, президентнинг ихтироси ва бошқа воқеалар      

22 май. Биологик хилма-хиллик куни, Муссолинининг «гўзал» қарори, Чилини йиғлатган зилзила, президентнинг ихтироси ва бошқа воқеалар      

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар


  • Биологик хилма-хиллик куни.
  • Ягона Яман республикаси ташкил топган кун.
  • Қуролли кучлар куни (Қирғизистон).

Воқеа-ҳодисалар

  • 853 йил — Норвегия қиролининг ўғли Оқ Олаф Ирландиядаги викинглар ва данияликларни бўйсундирди ва Дублинни пойтахтга айлантирди.
  • 1455 йил — Сент-Олбанс жанги — Қизил ва Оқ атиргуллар урушининг бошланиши.
  • 1849 йил — Авраам Линколн ўзи ясаган сузувчи док учун патент олди. У ихтиросига патент олган АҚШнинг ягона президенти.
  • 1856 йил — Москвада Третьяков галереясига асос солинди.
  • 1868 йил — Маршфилд (Индиана штати) яқинида «Буюк поезд талончилиги» юз берди.
  • 1892 йил — ню-лондонлик доктор Вашингтон Шеффилд тиш пастаси учун тюбикка патент олди.
  • 1900 йил — Нью-Йоркда «Associated Press» ахборот агентлигига асос солинди.
  • 1906 йил — ака-ука Райтларга учувчи аппарат учун патент берилди.
  • 1921 йил — Чикаго шаҳар ҳукумати кўчада калта юбка ва енги калта кўйлакда юрган аёллар учун 10 доллардан 100 долларгача жарима жорий қилди.
  • 1926 йил — Италияда Муссолини ахлоққа зид дея гўзаллик танловларини тақиқлади.
  • 1949 йил — АҚШнинг биринчи мудофаа вазири Жеймс Винсент Форрестол ўз жонига қасд қилди.
  • 1950 йил — Хитой коммунистик ҳукумати коммунистик ҳукуматни ўрнатиш шарти билан Тибетга мухторият берди.
  • 1960 йил — Буюк Чили зилзиласи юз берди. Эпицентри Чили пойтахти Сантягодан 435 километр жанубдаги Валдивия шаҳри яқинида жойлашган зилзила кучи 9,3дан 9,5 баллгача бўлган. Олти минг киши қурбон бўлган. Бунга асосан окенда пайдо бўлган цунами сабабчи бўлган. Чилидаги Консепсион, Валдивия, Осорно ва Пуэрто-Монт шаҳарлари деярли тўлиқ вайрон бўлган. Цунами Ҳавайидаги Хило шаҳарчасига ҳам жиддий зарар етказган. Унинг тўлқинлари Филипин ва Япониягача етиб борган.
  • 1972 йил — Ричард Никсон СССРга келган АҚШнинг иккинчи президенти бўлди.
  • 1972 йил — Цейлон янги конституция қабул қилиб, мустақил Шри-Ланка республикаси дея эълон қилинди.
  • 1990 йил — «Microsoft» компанияси «Windows 3.0»ни чиқарди.
  • 1990 йил — узоқ йиллик қарама-қаршиликлардан сўнг Шимолий ва Жанубий Яман ягона Яман республикасига бирлашди.
  • 2004 йил — Пхенян метросида йирик ёнғин рўй берди.
  • 2010 йил — Ҳиндистоннинг Мангалур шаҳрида «Boeing 737» самолёти ҳалокатга учради; 158 киши ҳалок бўлган.

Таваллуд кунлари

  • 1813 йил — Рихард Вагнер, немис бастакори.
  • 1859 йил — Артур Конан Дойл, британ ёзувчиси, Шерлок Холмс образи асосчиси.
  • 1924 йил — Шарл Азнавур, француз актёри ва қўшиқчиси.
  • 1987 йил — Новак Жокович, серб теннисчиси.

Вафот этганлар

  • 337 йил — Константин I, Рим императори.
  • 1885 йил — Виктор Гюго, француз ёзувчиси.
  • 1922 йил — Карл Тейке, немис бастакори.
  • 2008 йил — Роберт Лин Асприн, америкалик фантаст-ёзувчи.
  • 2017 йил — Ники Хэйден, мотопойгачи, жаҳон чемпиони.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг