Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистонда 30 ёшга тўлмаганларга хорижга чиқиш тақиқланди

Туркманистонда 30 ёшга тўлмаганларга хорижга чиқиш тақиқланди

Фото: «Turkmenistan.gov.tm»

«Эндиликда ўттиз ёшга тўлмаган эркаклар хорижий сафарга чиқарилмайди», — дея хабар берди Тошовуз вилоятидаги манба минтақа Миграция хизматидаги вакилга таяниб.

Амалдор бу каби чоралар фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётганини айтган.

«Менинг хорижга чиқмоқчи бўлган 27 ёшли танишимни вилоят миграция хизматига чақиришди, унинг чиптасини олиб қўйишди ва Ашхободга боришнинг ҳожати йўқлигини, янги фармойишга кўра 30 ёшга тўлмаган эркаклар мамлакатдан ташқарига чиқарилмаслигини айтишган», —дейди Тошовуздаги манба.

Унинг айтишича, бир неча ўсмирга чипталарнинг пули қайтарилган. Бироқ манба хорижга амалга ошмаган саёҳат харажатлари учун қанча миқдорда товон берилганини аниқлай олмади.

Сўнгги ойларда фуқароларнинг хорижга, биринчи навбатда Туркияга чиқишига тўсқинликлар бўлаётгани кузатилмоқда. Шу билан бирга ҳукумат чет элдаги  фуқароларни, жумладан меҳнат муҳожирлари ва хорижий ўқув юртларида таълим олаётган талабаларни Туркманистонга қайтариш мақсадида қатор чораларни кўраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг