Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

4 май. Ойдаги чақмоқ, Панама канали, Маргарет Тэтчер, мустақил Латвия учун ва бошқа воқеалар

4 май. Ойдаги чақмоқ, Панама канали, Маргарет Тэтчер, мустақил Латвия учун ва бошқа воқеалар

Фото: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Мустақиллик тикланган кун (Латвия).
  • Хотирлаш куни (Нидерландия).
  • Ёшлар куни (Хитой).
  • Кўкатлар куни (Япония).
  • Меҳнат куни (Замбия).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1113 йил — Владимир Мономах Киев князлиги тахтига ўтирди.
  • 1715 йил — Парижда биринчи йиғма соябон ясалди.
  • 1783 йил — инглиз астрономи Уилям Гершел Ойдаги қизил чақмоқни қайд этди.
  • 1878 йил — Томас Алва Эдисон фонографни намойиш қилди.
  • 1896 йил — Лондонда «Daily Mail» газетасининг биринчи сони чиқди.
  • 1904 йил — Панама канали қурилиши бошланди.
  • 1904 йил — Англияда Ҳенри ва Чарлз Роллслар «Роллс-Ройс» автомобилларини чиқаришни бошлади.
  • 1924 йил — Парижда VIII олимпия ўйинлари бошланди.
  • 1979 йил — Маргарет Тэтчер Буюк Британия бош вазири бўлди.
  • 1988 йил — «PepsiCo» совет телевидениесида реклама вақтини сотиб олган биринчи ғарб компанияси бўлди.
  • 1990 йил — Латвия ССР Олий кенгаши Латвия Республикаси мустақиллиги тикланишини эълон қилди.
  • 1994 йил — Европарламент депутатлари Финляндия, Норвегия, Австрия ва Швеция 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб Европа иттифоқи тўлақонли аъзоси бўлишини ёқлаб овоз берди.
  • 1995 йил — Эквадордаги авиаҳалокатда Аргентинанинг энг йирик нефть қазиб олувчи компанияси — «YPF» президенти Хосе Эстенссоро ҳалок бўлди.
  • 2002 йил — Кано(Нигерия)да «BAC 1-11» самолёти ҳалокатга учради; 149 киши ҳалок бўлди.

Таваллуд кунлари

  • 1006 йил — Ансорий, форс сўфий-шоири.
  • 1655 йил — Бартоломео Кристофори, фортепиано ихтирочиси.
  • 1772 йил — Фридрих Арнолд Брокҳаус, немис ношири, машҳур энциклопедия асосчиси.
  • 1929 йил — Одри Хепбёрн, британиялик актриса.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг