Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Адлия вазири: «Ҳалол ишламайдиган ходимлар билан хайрлашамиз»

Адлия вазири: «Ҳалол ишламайдиган ходимлар билан хайрлашамиз»

Фото: «Norma.uz»

Адлия тизимидан норози бўлаётган фуқаролар кўплиги сабаб тизим ходимларидан қонун доирасида ишлаш билан бирга маданият билан хизмат кўрсатиш талаби қўйилаётган бўлишига қарамай бундан ўзига тўғри хулоса чиқараётган ходимлар жуда озлиги таассуф билан қайд этилди. Айримлар интизомий жазо чоралари қўлланилганига қарамай инсофга келмаган.

Бу ҳақда Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов адлия идораларининг 2017 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида маълум қилди. Мажлисда адлиянинг фуқароларга бевосита хизмат қиладиган тизимларидан бири бўлган нотариат соҳасида йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар эътибор марказида бўлди.

«Ўзимизга савол бериб кўрайлик, фаолиятимизга четдан баҳо берайлик. Шунда ҳаммаси ойдек равшан бўлади. Қачон халққа яқинлашамиз? Нима қилсак халқ бизга ишонади?», дея вазирлик ҳамда видеоконференцалоқа тизими орқали мажлисда иштирок этаётган ҳудудий адлия органлари раҳбарларига мурожаат қилди вазир.

«2018 йилда янгича иш олиб борамиз, — дея қатъий таъкидлаган Русланбек Давлетов. — Фуқароларга хизмат кўрсатишда қўйилаётган талабларни бажармайдиган, яъни ҳалол ишламайдиган ходимларга мажбурийлик принципи қўлланилади. Кимда ким бунга амал қилмаса у билан бутунлай хайрлашишимизга тўғри келади».

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг