Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россия иш берувчилари порталида «шахсий кабинет» очди

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россия иш берувчилари порталида «шахсий кабинет» очди

Фото: «Migration.uz»

Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги «Россияда иш» («Работа в России») порталида «шахсий кабинет» очди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда маълум қилинишича, 2 ноябрда Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси Д.Медведевнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Агентлик ҳамда Меҳнат ва бандлик Федерал хизмати (РОСТРУД) ўртасида ахборот алмашиш тўғрисидаги битим имзоланган. Унга мувофиқ, «Россияда иш» порталида «Агентлик шахсий кабинети» қўйи тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

«Шахсий кабинет» агентликка Россия иш берувчилари рўйхатига кириш, уларга Ўзбекистон фуқароларини ташкилий ишга жойлаштириш бўйича таклифларни юбориш имкониятини тақдим этади.

Агентлик «шахсий кабинет» орқали Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизматига Ўзбекистон фуқароларини ёллаган иш берувчиларда яратилган шароитлар тўғрисида маълумот олиш учун сўровнома, шунингдек мамлакат фуқароларига нисбатан меҳнат қонунчилиги бузилгани ҳақида ахборот жўнатиши ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг