Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Акс-садо: мактаб дарсликлари такомиллаштирилиши керак, аммо бу улар мураккаб бўлсин дегани эмас!

Акс-садо: мактаб дарсликлари такомиллаштирилиши керак, аммо бу улар мураккаб бўлсин дегани эмас!

Фото: «Gazeta.uz»

10 синф алгебра дарслиги яхши ўйлаб тузилган. Мантиқ алгебраси миллатимиз келажаги учун жуда керак. Фақат ундаги Булл алгебрасидаги Ф ва Т белгилашлар ўрнига ўзбекча Р Ва Й белгилари ёки 0 ва 1 белгилашларни киритиб ўзгартириш керак.

Мантиқий фикрлаш ўқувчининг реал ҳаётда ҳам уни қўллай олиши ва ривожланиб улгурган ахборот асрида уни тушуниш ва янгиликлар яратиш учун замин бўлиб хизмат қилади. Бу эса юртимиз келажаги учун керак. Ахборот асрида буни истисно этиш келажагимиз эгаларини жар ёқасига олиб келади.

Ахборот дунёда энг қиммат туради, буни ҳеч ким истисно эта олмайди. Бас, шундай экан, уни болаларимизга ўқитмоғимиз лозим.

Зайлобиддин Хўжахонов,
Фарғона политехника институти,
Олий математика кафедраси асситенти.

* * *

Ҳурматли «Xabar.uz» сайти ходимлари!

Сизларнинг ишларингизга улкан муфаққият тилаган ҳолда ҳозирги кунда таълим соҳасидаги энг катта муаммолар бўйича ёзилган мақолани ўқидим. Ўзим ҳам ўқитувчи бўлганим учун бу борадаги муаммолар ҳақида ўз фикр-мулохазаларимни ёзиб юбормоқдаман.


Мавзуга доир:
Таълим муаммолари дарсликлардан бошланмоқда (1-мақола)


Энг аввало, «Таълим муаммолари дарсликлардан бошланмоқда» деб номланган мақоланинг муаллифи фикрларини нечоғлик тўғри эканини эътироф этган холда тарих дарсликлари мавзуни ёритиш учун манба эмас, балки илмий мақола эканини, айрим мавзуларни ҳатто энг аълочи ўқувчилар ҳам ўзлаштиришга қийналишини, инглиз тили ёки бошқа хорижий тиллар бўйича дарсликлар шунчаки кўчирмачилик махсули эканини қайд этиш лозим.

Миллийлигимиздан келиб чиққан ҳолда ДТСга ўзгартириш киритиб, шу асосда дарсликлар яратиш мақсадга мувофиқ. Керак бўлса, дарслик яратиш жараёнида бутун республика бўйлаб сараланган мутахассисларни жалб этиш тўғри бўларди. Дарсликларни яратишда ўқувчиларнинг ёшидан келиб чиққан ҳолда, айниқса, бошланғич синф дарсликларида иллюстратцияга алоҳида урғу бериш керак.

Ҳусайнмирзо

* * *

Мен «Таълим муаммолари дарсликлардан бошланмоқда» деб номланган мақолангизни ўқидим. Ўзим ҳам бу йил абитуриентман. Ҳали имтиҳон топшириб кўрмаган бўлсам-да фикрингизга мутлақо қўшиламан.


Мавзуга доир:
«Нега мантиқ?» ёхуд «Математика-10» дарслигининг 1-қисми ҳақида баъзи мулоҳазалар


Мақолангизни ўқиб айрим устозларимнинг институтга кириш вақтида топширган тестлари ҳақидаги айрим нарсаларни гапириб беришгани эсимга тушди. Бир устозимиз бундан 8–9-йил илгари институтга ўқишга кириш учун ҳужжат топширганини, у вақтларда тестлар осон бўлганини, бироқ ҳозирги тестлар ўта мураккаб тузилганини айтиб ўтганди.

Яна бошқа устозимдан ҳам шу ростми деб сўраганимда, улар ҳам бу фикрни тасдиқлашганди. Тўғри, ўтган йиллар мобайнида имтиҳонда тушган тест саволлари мактаб дарсликларидан олинган бўлса ҳам ўта мураккаб тузилган, назаримда. Мактаб дарсликлари йиллар давомида такомиллаштирилиб бориши керак, аммо бу улар мураккаб бўлсин дегани эмас-ку?!

М.Д.

* * *

5-синфлар учун мўлжалланган эски Меҳнат таълими китобида бир неча мавзу учун 1 бет жой ажратилган. Кўп мавзулар 2 соатдан ўтилиши керак. Кам маълумот берилгани сабабини сўрасак, «фаннинг асосий қисми амалий бўлиши керак», дейди муаллифлар.

Меҳнат таълимининг 75-80 фоизи амалий машғулот тарзида ўтилиши керак. Бизда меҳнат устахонаси тамирталаб бўлгани учун дарс ўтилмаётганди, ҳокимнинг буйруғи билан 2017 йилнинг декабрида ушбу устахона бир ногирон фарзанди бор оилага уй сифатида берилди.

Мактаб ўқув-устахонасини аҳолига уй сифатида бериш мумкинми?

Ҳозир ўқув-устахона йўқ, хеч қандай техник жихоз ва мослама йўқ (биргина айланма дискли арралаш ва рандалаш дастгоҳини таъмирлаб тузатиш мумкин, тузатганда ҳам уни ишлатадиган жой йўқ).

Амалий машғулот деб ер ағдариш-у барг териш вақти ўтди. Қишлоқ хўжалик асослари йўналиши тугаган.

6–7-синфларга китоб чиққан, интернетдан олиб ўқитувчилар фойдаланаяпди, лекин ўқувчиларда йўқ.

8-9-синфларнинг меҳнат китобини ўқитувчилардан ҳам тополмадим.

Мактабларнинг МEҲНАТ ЎҚУВ УСТАХОНАСИни ва жиҳоз ва мосламалар билан тўлиқ таминланишини ким назорат қилади?

Исм-шарифи сир қолишини сўраган ўқитувчи

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг