Амир Темур хиёбони атрофида транспортлар ҳаракати ўзгаради
Амир Темур хиёбони атрофида транспорт ҳаракати схемаси ўзгартирилади.
«Бродвей»дан Хиёбонга ўтишдаги темир панжаралар олиб ташланади ва пиёдалар учун ўрнига ақлли светофор ўрнатилади.
Махтумқули ва Амир Темур кўчалари кесишмаларида пиёдалар учун хавфсизлик оролчалари ташкил этилади ва тартибга солиш светофорлари жорий қилинади, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
Темурийлар музейи ва «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ёнида туристик автобуслар учун махсус тўхташ жойлари ташкил этилади.
Янги схема орқали айланма йўлнинг ўтказувчанлиги соатига 6 000 та автомобилгача ошади (ҳозир 5 600 та).
«Амир Темур хиёбони атрофидаги транспорт схемасини такомиллаштириш лойиҳаси нафақат автомобиллар ҳаракатини яхшилаш, балки шаҳар муҳитини хавфсизроқ ва қулайроқ қилишга қаратилган.
Ушбу ёндашувнинг асосида — «Шаҳар пиёдалар учун» тамойили ётади: қулай ўтиш йўллари, низоли нуқталарни камайтириш, тушунарли ҳаракат ташкилоти ҳамда пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари хавфсизлигига устуворлик бериш», дея таъкидланади пойтахт ҳокимлиги хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter