Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижоннинг Бўз тумани ҳокими ўзгарди

Андижоннинг Бўз тумани ҳокими ўзгарди

Фото: «Auz.uz»

Бўз туманида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди.

Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашди. Бу ҳақда «Андижоннома» нашри хабар берди.

2017 йилнинг 23 февралидан ҳозир кунга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдурашид Райимжонович Мамиров бетоблиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига 2014 йил 13 майдан Асака тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - Асака шаҳар ҳокими сифатида ишлаб келаётган Иномжон Солижонович Мамадалиев янги ҳоким этиб тайинланди.

Маълумот учун, И.Мамадалиев 1975 йилнинг 24 январь куни Андижон вилояти, Асака туманида туғилган. Маълумоти олий. 1997 йилда Андижон давлат университетининг Журналистика факультетини тамомлаган. У Асака шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш гуруҳи катта инспектори, Асака шаҳар ИИБ бошлиғининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари, Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг