Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир нечта вилоятда солиқ раҳбарлари ўзгарди

Бир нечта вилоятда солиқ раҳбарлари ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Солиқ қўмитаси тизимида қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Шухратали Имомов Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сирожиддин Эшматов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Элёр Толлиев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у Ургут тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг