Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бошқа ишга ўтди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бошқа ишга ўтди

Фото: «Uz24.uz»

Тошкентда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унда кенгашнинг Раёсат аъзолари — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кенгашлари раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов сўзга чиққан йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси лавозимида ишлаб келган Баҳодир Юсупов бошқа ишга ўтгани муносабати билан кенгаш раиси вазифасини бажарувчи этиб аввал Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Актам Ҳайитов сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг