Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди

Барча туман ва шаҳарларда қизлар саломатлиги марказлари ташкил этилди

Фото: «Спутник»

2017 йил 5 январда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан  ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларимиз саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш, бунда миллий менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, қулай шароитлар яратиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлими негизида Республика қизлар саломатлиги маркази, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерининг болалар гинекологияси бўлимлари негизида қизлар саломатлиги марказлари фаолият бошлади. Бундан ташқари, қизларимизга малакали гинекологик амбулатор ёрдам кўрсатиш мақсадида барча туман ва шаҳарлардаги кўптармоқли марказий поликлиникаларда  қизлар саломатлиги бўлимлари ташкил этилди. 

— Мақсадимиз мамлакатимиздаги 5 миллиондан зиёд 18 ёшгача бўлган қизларни қамраб олишдир, — дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосар Эльмира Баситханова. — Ушбу марказлар қиз болалар ва ўсмир қизларга юқори технологик, ихтисослаштирилган малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий инфраструктурасини ривожлантиришда алоҳида ўрин тутади. Кейинчалик ушбу марказларга бўлган талабга қараб, фаолият қамровини яна кенгайтириб бориш ҳам кўзда тутилган.

Қайд этиш жоизки, Қизлар саломатлиги марказлари қиз болалар ва ўсмир қизларга махсус тиббий ёрдам кўрсатиш, болалар гинекологияси бўйича юқори технологияларга асосланган ўқув,  илмий ва моддий-техника базани шакллантиришга йўналтирилган. Бундан ташқари, тўпланган тажрибани республика соҳавий муассасаларига етказиш, шунингдек, болалар гинекологияси соҳасида  диагностика, даволаш, профилактика ва реабилитация бўйича юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бериш борасида ҳам фаолият олиб боради.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг