Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир неча туманларда ИИБ бошлиқлари алмашди

Бир неча туманларда ИИБ бошлиқлари алмашди

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида бир қатор туман ички ишлар бўлими бошлиқлари ўзгарди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Подполковник Мухаметали Хожамуратов Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Атабек Абдиров Беруний тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи бўлди.

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига подполковник Аваз Эльбеков тайинланган бўлса, подполковник Шерзод Шокиров Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ИИБ бошлиғи бўлди.

Шунингдек, майор Миршохид Собиржонов Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Иброҳим Хасанов Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ бошлиғи, майор Абдуманнон Асқаров Фарғона вилояти Бешариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг