Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бобомурод Абдуллаев ва бошқа судланувчилар озодликка чиқарилди

Бобомурод Абдуллаев ва бошқа судланувчилар озодликка чиқарилди

Фото: «Facebook» / Bobomurod Abdulla

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаев иши бўйича суд мажлиси якунланди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд мажлисидан озодликка чиқарилди.

Бобомурод Абдуллаевга ахлоқ тузатиш ишлари белгиланди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг