Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бўкада эски стадион ўрнида экопарк қурилади

Бўкада эски стадион ўрнида экопарк қурилади

Президентимиз топшириғига биноан бошланган хайрли ташаббусларни ҳаётга тезкор ва аниқ тадбиқ этиш борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан бир қаторда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров бошчилигидаги маънавиятчилар ҳам жарёнда фаоллик кўрсатиб икки минг зиёд турли номдаги китобларни аҳоли ва ёшларга тақдим этишди. Энг муҳим янгиликлардан бири Бўка туманида қаровсиз ҳолда бўлган эски стадион ўрнига туман «Маънавият ва маърифат» экопарки қурилиши режалаштирилди.

Тадбирлар доирасида Марказнинг «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзолари, бир гуруҳ олимлар, ижодкор зиёлилар Бўка тумани марказидан олис Тожикистон Республикаси билан чегарадош бўлган маҳаллалар, умумий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ёшлар ҳамда аҳоли билан мазкур ташаббусларнинг мазмун-моҳияти, улар орасида китоб мутолаасини тарғиб қилиш масалалари юзасидан қизиқарли давра суҳбатлар ўтказиш учун ташриф буюришди.



Шунингдек, тадбирлар доирасида Марказ раҳбари Алишер Қодиров Бўка туманида жойлашган 3- ва 5-сонли умумтаълим мактабларида таълим олаётган ёшлар билан учрашди. Ўқувчилар билан ўзбек ва жаҳон адабиётидаги қайси асарларни мутолаа қилиш истаги борлиги, мактаблар кутубхонасига Марказ томонидан китобхон ўқувчилар сўраган 100 дан ортиқ бадиий адабиётлар тақдим этилиши, уларнинг маънавиятли инсон бўлиб улғайишида китоб ўқишнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашди.

Тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббусига кўра 2019 йилнинг 29 майгача мамлакатимизда таълим олаётган барча мактаблардаги ўқувчилар орасида энг кўп китоб ўқиган ўқувчи ёзги таътил даврида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларидан бирига бир ҳафталик саёҳат йўлланмасини қўлга киритиши тўғрисидаги эълон ҳам айтиб ўтилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази матбуот хизмати
Шаҳноза Тожиддинова

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг