Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бор товоғим, кел товоғим: қурол назорати яна ички ишларга қайтарилади

Бор товоғим, кел товоғим: қурол назорати яна ички ишларга қайтарилади

Фото: Xabar.uz

Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ўтказилади. Бу ҳақдаги қонун сенаторлар томонидан бугун тасдиқланган.

2020 йил 30 январдан кучга кирган амалдаги «Қурол тўғрисида»ги қонунда мазкур ваколат ички ишлар тизимидан Миллий гвардияга ўтказилган эди. Демак, орадан 2 йил ўтиб, бу ваколат яна ички ишларга қайтарилади, қонунчилик ўзгаради.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш чегараси йигирма беш ёш этиб белгиланмоқда. Амалдаги қонунчиликда бу йигирма бир ёш.

Бундан ташқари, янги ўзгаришларга кўра, фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг