Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура ҳузурида янги инспекция ташкил этилди

Бош прокуратура ҳузурида янги инспекция ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг янги қарори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

а) қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳолати;

— пахта ва дон экинларининг уруғларини давлат томонидан буюртма қилиш, тайёрлаш, алоҳида қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;

— қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини давлат буюртмасининг режали амалга оширилишига мувофиқ ҳажмларда шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши;

— дон экинлари, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар давлат ресурсларининг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши таъминланиши;

— қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши;

— қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, Инспекция зиммасига юклатилган вазифалар доирасида айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш орқали қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши;

— сунъий сув объектларида сувдан оқилона ва самарали фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши;

— идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда чорвачиликда наслчилик ишлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши;

— қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши, сифати самарадорлигининг, сервис ва таъмирлаш хизматларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириш;

б) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда дон экинлари, пахта хом ашёси, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш;

в) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш.

Бундан ташқари, Инспекция ҳузурида «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасини ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси ҳам ташкил этилди.

Марказ томонидан Инспекциянинг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматлар солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг