Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарёдаги мактабга китоблар совға қилди

Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарёдаги мактабга китоблар совға қилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинганди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталиб, «Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади», деб таъкидлади.

Дарҳақиқат, ўсиб-униб келаётган йигит-қизлар жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, маълум бир ютуқларга эришган кишиларга ҳавас қилади, уларга ўхшашга интилади, ортидан эргашади. Улар томонидан совға қилинган китоблар албатта ўқилади, асраб-авайланади, қадрли совға саналади.

Президентимиз ташаббуси ўлароқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятига сафари давомида вилоятнинг Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонидаги 5-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилди.

Ушбу китоблар мактаб ўқувчиларининг янада чуқур билим олиши, дунёқарашини кенгайтиришига хизмат қилиши аниқ.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ҳам ушбу ташаббусга қўшилади ва сайтнинг барча фойдаланувчиларини хайрли ишни амалга оширишга чорлаб қолади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг