Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ботаника боғида Иккинчи жаҳон уруши саҳнаси (видео)

Ботаника боғида Иккинчи жаҳон уруши саҳнаси (видео)

Кадр: «Youtube»

Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган байрам тадбирларида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони ҳамда «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Бугун Тошкентдаги Ботаника боғида мазкур байрамга атаб маросим бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Шундан сўнг боғда тайёрланган махсус саҳнада уруш ваҳшати, қирғинбаротлар акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг уруш ҳақида ўзлари ўқиган шеърлар эшиттирилди. Қуйидаги видео орқали кўришингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг