Бугун беш ҳудудда ёғингарчиликлар кутилади
Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter