Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бухоро декларацияси» қабул қилиниши кутилмоқда

«Бухоро декларацияси» қабул қилиниши кутилмоқда

Бугун Тошкент шаҳрида диний конфессиялар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилган «Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми бошланди.

Халқаро миқёсдаги тадбир сўнгида Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиқиб, «Бухоро декларацияси» қабул қилинади.

Халқаро форум 16-20 май кунлари пойтахтимиз, шунингдек, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтади. Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва АҚШнинг Global Engagement институти (EGI) билан ҳамкорликда ташкил этилган «Декларациялар мулоқоти» форумида Саудия Арабистони, АҚШ, Англия, Австрия, Индонезия, Нигерия, Гана ва бошқа 10 га яқин давлатдан 30 дан ортиқ таниқли диний уламолар, илоҳиётшунослар ва расмийлар иштирок этмоқда.

Шу йилнинг 19 май куни Бухорода «Декларациялар мулоқоти» форумининг асосий тадбири бўлиб ўтади. Унда илмий-амалий семинарлар якунлари сарҳисоб қилиниши, диний эътиқод эркинлиги ва динлараро мулоқотни таъминлаш масалалари ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилиши кутилмоқда.

«Декларациялар мулоқоти» доирасида 2016-2020 йилларда Макка, Марокаш, Жакарта, Потомак, Пунто-дел-Эсте декларациялари қабул қилинган бўлиб, диний бағрикенглик, эътиқод эркинлиги ғояларини халқаро миқёсда қарор топтириш мақсадида тизимли тарзда ўтказилиб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг