Чироқчи туманига янги ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Худойқулов Баҳодир Худоёровични Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Баҳодир Худойқулов - 1985 йилда туғилган. У Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган. Фаолияти давомида 2018-2024 йилларда Чироқчи тумани прокурори вазифасида ҳам ишлаган.
Тайинловга қадар у Шаҳрисабз тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
2025 йил 19 ноябрдаги Президент иширок этган видеоселектор йиғилишида туманнинг собиқ ҳокими Ф.Юсупов ҳамда унинг биринчи ўринбосари З.Эргашевлар лавозимидан олинган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter