Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Чорсу»да 19 ёшли қиз ўғирликда гумонланиб қўлга олинди

«Чорсу»да 19 ёшли қиз ўғирликда гумонланиб қўлга олинди

7 октябрь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 53 ёшли Феруза И. мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 15.30 да «Чорсу» буюм бозоридаги дўконлардан бирида бўлганлигини маълум қилди.

Мол танлаш вақтида Феруза И. сумкасини раста устига қўйганда, номаълум қиз унинг паспортини, пластик карточкасини, 1.300.000 сўм ва 10 АҚШ доллар пулларини ўғирлаб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи қиз – 19 ёшли Қашқадарё вилоятилик Хотира Д. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг