Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат идораларига йўлланган петициялар юзасидан чора кўриш мажбурий бўлади

Давлат идораларига йўлланган петициялар юзасидан чора кўриш мажбурий бўлади

Фото: ЎзА

2018 йилда Ўзбекистонда фуқароларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришнинг янги механизми сифатида электрон жамоавий мурожаат қилиш – петиция йўллаш тизими жорий қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22 январдаги Фармони билан қабул қилинган «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурида кўзда тутилган.

Ушбу тизим фуқароларга давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига аниқ саволлар қўйиш имконини беради. Тегишли органлар эса фуқароларнинг маълум сони томонидан маъқулланган мурожаатлар юзасидан чора кўриши шарт бўлади.

Эндиликда фаол фуқаролар ва жамоат ташкилотлари турли муаммолар ечими бўйича ташаббус кўрсатишлари мумкин. Шу орқали «мамлакат ҳаётига алоқадор энг муҳим қарорлар бевосита мулоқот асосида қабул қилинади», деган тамойил амалда рўёбга чиқарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг