Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат хизматлари ходимларига «маҳорат дарслари» ўтилмоқда

Давлат хизматлари ходимларига «маҳорат дарслари» ўтилмоқда

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, айни пайтда агентликнинг ишчи гуруҳи Навоий вилоятида давлат хизматлари марказлари ходимлари учун «маҳорат дарслари»ни ўтказяпти.

Дарсларда нафақат мижозларга хушмуомала бўлиш, балки одоб-ахлоқ қоидалари ҳам ўргатиляпти, коррупцияга муросасиз бўлиш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари билан доимий равишда танишиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилмоқда.

Икки босқичда ташкил қилинган дарсларнинг биринчи қисми маърузалардан иборат, иккинчи босқич эса амалий машғулотларга бағишланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг