Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хизматлари ходимлари шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлашмоқда

Давлат хизматлари ходимлари шанба ва якшанба кунлари ҳам ишлашмоқда

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Ангрен шаҳрида яшовчи, 1967 йилда туғилган Исманқул Мирзараимовга хизмат кўрсатиш учун ДХМ ходимлари унинг хонадонида бўлишди. Унга шаҳарнинг Кўксарой кўчаси, 68-уй манзилда жойлашган хонадонига эгалик ҳуқуқини бериш бўйича хизмат кўрсатилди.

Исманқул Мирзараимов аввал темирйўл корхонасида ишлаган. 2016 йили бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб қолган. Ўзи мустақил давлат хизматлари марказига бора олмаганлиги сабабли сайёр хизмат унинг ҳам хонадонида бўлди.

Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, давлат хизматлари марказлари ходимлари шанба ва якшанба кунлари олис ҳудудларга ва жисмоний нуқсони бор инсонларнинг хонадонларига бориб хизмат кўрсатишяпти. Сайёр хизмат ходимлари учун махсус жиҳозланган «Дамас» машиналари ажратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг