Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат хизматлари ходимлари халқаро бизнес-форумда қатнашишди

Давлат хизматлари ходимлари халқаро бизнес-форумда қатнашишди

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

2018 йилнинг 10-11 сентябрь кунлари Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида «Agro biznes Bukhara» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 18 та давлатидаги 120 дан ортиқ компаниялардан вакиллар, мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 200 дан ортиқ хўжалик субъектлари иштирок этди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.

Бизнес-форумнинг биринчи куни якунлари бўйича 350 млн. АҚШ долларига тенг 15 та лойиҳа имзоланди.

Ушбу тадбирларда Давлат хизматлари агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари ҳам қатнашишди. Улар соҳага оид қонун ҳужжатлари, Ўзбекистонда иш бошлаш учун инвесторлар фойдаланиши мумкин бўлган хизматларни олиш тартибини иштирокчиларга тушунтириб, 400 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатишди.

Саъй-ҳаракатлардан мақсад ҳар бир тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, юртимизда яратилаётган қулай инвестицион муҳит билан яқиндан таништиришдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг