Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деновда 23 ёшли шахс террорчиликда гумонланиб қўлга олинди

Деновда 23 ёшли шахс террорчиликда гумонланиб қўлга олинди

Фото: «Depositphotos.com»

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Ўтмас Мансуров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда Ўтмас 19 ёшида ишлаш учун хорижга чиқиб кетгани, юртимизга қайтиб келганидан сўнг юриш-туришию, хатти-ҳаракати ўзгариб қолгани айтилади.

ЎзАнинг маълум қилишича, терговга қадар олиб борилган суриштирув ишлари чоғида унинг 2014 йил куз фаслида Москва шаҳрига ишлаш учун кетиб, ёлланма ишчи сифатида меҳнат қилгани ва ҳозирда қидирувда бўлган акаси Сафар Саломовнинг даъвати таъсирида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқимга аъзо бўлгани аниқланган. 

Хабарда Ўтмас оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, Россия Федерациясидан Туркия давлатига чиқиб кетган. Сурияда халқаро террористик ташкилот сафига бориб қўшилгани, ўша ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, тақиқланган ташкилот фаолиятини кенгайтириш, келгусида «жиҳод» қилиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конституциявий тузумига қарши фаолият юритгани илгари сурилади.

Айни пайтда 23 ёшли Ўтмас Мансуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг