Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дўкондаги сотувчи фирибгар бўлиб чиқди

Дўкондаги сотувчи фирибгар бўлиб чиқди

Иллюстратив фото

Андижон вилоятида дўкон сотувчиси харидорга билдирмасдан унинг пластик картасидан салкам 2,5 млн сўмни ечиб олди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Вилоятнинг Булоқбоши туманида истиқомат қилувчи С.Ж. (1997 й.т.) унинг банк картасидан номаълум шахс 2 451 000 сўм пулни ечиб олгани юзасидан қонуний чора кўришни сўраб ички ишларга мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи С.А. (1991 й.т.) эканлиги аниқланган.

Дўкон сотувчиси С.А. С.Жнинг банк картасини ўзининг мобил қурилмасига ўтказиб, банка картаси эгасидан «Телефонимни қуввати тугаб қолган, сизнинг телефонингиздан фойдаланиб олай», деб СМС-хабарномани қўлга киритиш орқали пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди.

С.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг