Энди болалар билан боғлиқ маъмурий ишларни кўришда психолог иштирок этиши шарт
Эндиликда вояга етмаган шахслар иштирокидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриш жараёнида педагог ёки психологнинг иштирок этиши мажбурий этиб белгиланмоқда. Мақсад – вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш киритилмоқда.
Бу вояга етмаганларнинг руҳий ҳолатини инобатга олиш, уларга нисбатан босим ўтказилишининг олдини олиш ва халқаро стандартларга мос равишда бола манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатини яратади.
Аввалроқ болалар билан боғлиқ жиноятлар содир этилганда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бу ҳақда Болалар омбудсманига хабар беришлари кераклиги белгиланган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter