Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди хорижий давлатларда фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Энди хорижий давлатларда фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатилади

3 соат ичида махсус гуруҳ фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга учиб (жўнаб) кетиши лозим.

Фото: «Darakchi.uz»

Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-206, 18.03.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг @huquqiyaxborot канали хабар қилмоқда.

  • Қарорда белгиланишича фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам ишларини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг заҳира маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
  • Қарор билан тасдиқланган низомда хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тартиби белгилаб бермоқда.
  • Хусусан, хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабрланган тақдирда 3 соат ичида Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш ва бошқа вазирлик идораларнинг вакилларидан иборат махсус гуруҳ фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга учиб (жўнаб) кетиши лозим.
  • Шунингдек, низомда ҳар бир ташкилотнинг фавқулодда вазият содир бўлганда бажариши лозим бўлган функциялари белгилаб берилмоқда.
  • Масалан, эндиликда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиши лозим.
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг