Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Синаб кўрганмисиз? Эрталабки кайфият сиз ҳақингизда кўп нарсани англатади

Синаб кўрганмисиз? Эрталабки кайфият сиз ҳақингизда кўп нарсани англатади

Фото: «Nefikir.com»

Тонгни қандай қарши олишингиз, сиз ҳақингизда жуда кўп маълумотлар бериши ҳақида эшитганмисиз? Йўқ дейсизми? Ундай бўлса, маълумотлар орасидан ўзингизни топинг.

Будилникни текширасизми?

Эрталаб уйғониши билан будилникни текширувчи одамларнинг мияси доим турли хаёллар билан банд бўлади. Будилникдан ҳам аввал туришади ва ишга кетишга тайёр бўлишади. Улар шижоатли, масъулиятли ва вақтнинг қадрига етишади. Умрларининг ҳатто бир сонияси бекор ўтмаслигига ҳаракат қилишади.

Будилникни ўчириб қўясизми?

Будилникни ўчириб қўювчи кишилар жуда меҳнаткаш, бироқ улар ўз ритмлари бўйича ишлашни хуш кўришади. Уларга кимнингдир буйруқ бериши мутлақо ёқмайди. Улар у қадар тез ҳаракат қилишмайди, бироқ барча ишни ўз вақтида бажаришади.

Шифтга узоқ вақт қараб ётасизми?

Бундай инсонлар жуда хаёлпараст бўлишади. Кўпинча кўрган тушларига қайтгилари келади. Бундай инсонлар ижодкор, файласуф кишилар сирасига киради.

Яна қайтиб ухлайсизми?

Аввал уйғониб, сўнг яна қайтиб ухлайдиган одамлар асосан, нимадандир хавотирда бўлишади. Улар ўз-ўзига хўжайин ва нима қилишни ўзлари ҳал этишади.

Ижтимоий тармоқларни текширасизми?

Тонгда уйғониши биланоқ ижтимоий тармоқларни кузатувчи кишилар, ўзгалар уни тан олишини истайди. Шунингдек, уларни бошқаларнинг ҳаёти ҳам қизиқтиради. Балки, бу унча яхши одат эмасдир, аммо ундан қутулиш ҳам осон эмас.

Телефон орқали почтангизни текширасизми?

Эрталаб турган заҳоти почтасини текширувчи одамлар ўз соҳасининг лидерлари ҳисобланади. Улар доим банд ва ўз вақтларига жиддий эътибор қаратишади. Улар ақлли ва масъулиятли.

Ўрнингизни йиғасизми?

Турган заҳоти ўз ўрнини йиғувчилар ташкилотчи кишилар ҳисобланади. Уларга ҳамма нарса ўз ўрнида бўлиши ёқади, шу боис, ўта талабчан кишилар сирасига киришади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг