Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фермер 700 млн сўм, оилавий корхона раҳбари 15 000 АҚШ доллари билан ушланди

Фермер 700 млн сўм, оилавий корхона раҳбари 15 000 АҚШ доллари билан ушланди

Навоий вилояти, Нурота туманида ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Нурота туманида яшовчи Н.Т. «Ж.Б.» фермер хўжалиги раҳбари Й.Н. билан ўзаро тил бириктириб,  хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро М.Х.га 1 млрд сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, Нурота туманида яшовчи З.Х. «М.Б.» оилавий корхонаси раҳбари Б.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу корхонага қарашли ер майдони билан бирга давлат захирасидан яна 16 гектар жами 32 гектар ер майдонини фуқаро Т.К.га 30 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 15 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг