Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Флоридада ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун қабул қилинди

Флоридада ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун қабул қилинди

Фото: АР

АҚШнинг Флорида штати вакиллар палатаси овоз бериш натижаларига кўра қурол олиб юришга доир бир қатор чекловларни жорий этган қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу хусусда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Ўқитувчилар ва мактабда ишлайдиган бошқа кишилар қурол олиб юришига рухсат берувчи қонун лойиҳасини Вакиллар палатаси 67 овоз билан қабул қилди. 50 нафар депутат қарши овоз берган. Бундан ташқари, қурол сотиб олишнинг энг кичик ёши 21 ёш этиб белгиланди. Бунгача 18 ёшга тўлган фуқаро қурол сотиб олиши мумкин эди. Ниҳоят, ўқотар қуролни сотиб олишда 3 кунлик кутиш муддати белгиланди. Бу эса харидорнинг қуролни ғазабланган ёки касал ҳолатида сотиб олишига тўсқинлик қилиш имконини беради.

Штат сенати қонун лойиҳасини аввалроқ қабул қилган эди, шу боис энди у имзолаш учун штат губернатори Рик Скоттга юборилади. Губернатор аввалроқ ўқитувчиларнинг қурол олиб юришига қарши эканлигини айтган эди. Аммо қонун лойиҳасига вето қўйиши мумкинлиги ҳақида ҳеч нарса демаган.

Флоридадаги мактабда отишма юз бергач АҚШда қурол олиб юришни чеклаш масаласи жуда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг