«Ҳаж–2026» мавсумида иштирок этиш учун янги тартиб жорий этилди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги янги қоидаларни тасдиқлади. Энди зиёратчиларга ҳаж визаси фақат «Nusuk» платформаси орқали тиббий соғломлик гувоҳномаси бўлганда берилади.
Қуйидаги ҳолатлардаги шахслар ҳажга юборилмайди:
— буйрак, юрак, ўпка, жигар етишмовчилиги;
— оғир руҳий ёки неврологик касалликлар;
— охирги уч ойдаги ҳомиладорлик;
— фаол юқумли ёки онкологик касалликлар.
Талаб бузилса, Ҳаж вазирлиги чора кўради. Бу тартиб ҳожилар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter