Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар бир тумандан 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника ёки бир бошдан қорамол берилади

Ҳар бир тумандан 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника ёки бир бошдан қорамол берилади

Фото: «Xabar.uz»

Республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилинади. Мазкур масала «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурига киритилди.

Давлат дастури бугун, 22 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан тасдиқланди. Фармон ва унинг шарҳи «O‘zbekiston 24» телеканалининг «Ахборот» дастурида ўқиб эшиттирилди.

Давлат дастури 231 банддан иборат бўлиб, унга кўра 37 та қонун қабул қилиниши белгиланган.

Давлат дастуридан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига доир яна бошқа муҳим масалалар ўрин олган. Мавзуга доир қўшимча тафсилотлар тез орада маълум қилинади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг