Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳарбийларнинг маоши ва пенсияси оширилади

Ҳарбийларнинг маоши ва пенсияси оширилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 январь куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича муҳим қарорлар ҳақида эълон қилинди.

Хусусан, 1 апрелдан бошлаб Мудофаа вазирлиги офицерларига кўп йиллик хизмати учун тўланадиган устамалар 2 баробар оширилади. Контракт асосида хизмат қилаётган аскар ва сержантларнинг ойлик маоши 10 фоизга кўпайтирилади.

Ҳудудий мудофаа ишлари бошқармаларидаги ҳарбий бўлмаган ходимлар маоши жорий йилда 20 фоизга, келаси йил эса яна 50 фоизга оширилади. 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ойлик 75 фоиздан 100 фоизга етказилади.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар учун уй-жой қурилиши кенгайтирилади ва пенсия таъминотига оид алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, парламентга киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг