Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчи тузилган баённомага норозилигини ёзиб қўйиши мумкинми?

Ҳайдовчи тузилган баённомага норозилигини ёзиб қўйиши мумкинми?

Фото: «Sputnik»

«Ички ишлар органи ходими томонидан йул ҳаракати қоидабузарлиги тўғрисидаги баённома тузилганда ҳайдовчида тузилган баённомадан норозилик туғилса, баённоманинг қаерида нима деб ёзиши ва қўл қўйиши керак, шу хақда тушунча берсангиз.

З. Л. Бухоро вилояти.

Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 июлда 2240-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими (ДЙҲХХ) ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома расмийлаштириши белгиланган (бундан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш мустасно).

Ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома расмийлаштириши белгиланган.

Маъмурий баённома уни тузган ДЙҲХХ ходими ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланади, гувоҳлар, холислар ва жабрланувчилар бўлган тақдирда маъмурий баённома улар томонидан ҳам имзоланади.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан маъмурий баённомада белгиланган жойга ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир» - дейилади саволга жавобан Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг