Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳаётингиз учун муҳим бўлган 21 савол

Ҳаётингиз учун муҳим бўлган 21 савол

Фото: «lifehacker.ru»

Мактабда ўқиётганимизда бизни жавобларимизга қараб баҳолашади. Бироқ ҳаётда ўз-ўзимизга тўғри савол бера олишимиз муҳимроқдир. Волтер анча вақт аввал «Инсонга жавобига эмас, берган саволига қараб баҳо бер» деб таъкидлаган эди.

Ўзингизга кўпроқ савол беришни ўрганинг ва натижада ҳаётингиз қандай ўзгаришини томоша қилинг. Инсон ҳаётида муҳим бўлган 4 та соҳанинг 21 та саволига эътиборингизни қаратамиз.

1-соҳа. Ҳаётий гармония

Бу ердаги саволлар фақат ижобий ва салбий жавобларни талаб этади. Саволларга ростгўйлик билан жавоб беринг. Фақат «ҳа» ёки «йўқ».

Мен бахтлиманми?

Мен миннатдорманми?

Менга ўз ишим ёқадими?

Мен ўзимни яхши ҳис қилаяпманми?

Ўз-ўзимни тарбиялашим учун етарли вақтим борми?

Агар сиз бу саволлардан бирортасига «йўқ» деб жавоб берган бўлсангиз, эҳтимол бошқа пунктлар устида ҳам ишлаш керак бўлади.

2-соҳа. Иш

Инсон ҳар куни иш учун кўп вақт сарфлайди. Шу боис ўз ишидан қониқиш жуда муҳим саналади. Бу ойлик маош, иш жойи ва меҳнатнинг бошқа хусусиятларидан ҳам муҳим.

Ўзингизга доимий равишда қуйидаги саволларни беринг:

Мен янгилик устида ишлаяпманми? Бу олдинга интилиш учун жуда керакли савол ҳисобланади.

Менинг карьерам юқорига қараб кетмоқдами?

Ишим қанчалик муҳим аҳамиятга эга?

Иш қобилиятимни қандай қилиб оширсам бўлади?

3- соҳа. Бизнес

Агар сиз тадбиркор бўлсангиз, ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:

Мижоз ва харидорлар юзма-юз келадиган энг муҳим муаммо нима? Энг асосийларидан бошланг.

Мижозлар кўзи билан қараганда, мазкур муаммоларнинг идеал ечими нимада?

Биз мижозларга маҳсулотлар нархини оширмай туриб кўп нарса бера оламизми? Агар жавобингиз «ҳа» бўлса, албатта шундай қилинг.

Потенциал мижозларни қаердан топса бўлади?

Харажатларни қандай қилиб камайтириш мумкин?

4-соҳа. Унумдорлик

Шу кунларда мен учун энг муҳими нима?

Олдинга қўйилган мақсадга тезроқ эришиш учун аввало нима қилиш керак?

Қандай вазифаларни бажармаслигим керак? Муҳим ва керак бўлмаган ишлар учун вақтингизни сарфламанг.

Қандай вазифаларни бажаришни ортга сураяпман?

Қандай саволларни ҳеч қачон ўзимга бермаганман?

Бир нарсага асло шубҳаланманг: бошқаларга ёрдам бериш орқали ҳаётингиз мазмунга тўлади. Шу боис 21-савол қуйидагича:

Мен бугун ҳеч бўлмаса бир инсонга ёрдам бера оламанми?

Гап қаҳрамонликда эмас, балки оддий нарсалардадир. Масалан, ота-онангизга қўнғироқ қилинг, дўстларингиздан хабар олинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг