Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адҳам Отажонов (Абу Муслим)

Ҳар бир амалингизни таҳлил қилиб, кимга ёки нимага сиғинаётганингизни билиш мумкин.

Ҳазратимнинг номи берилаётган масжид қурилиши турли сабабларга кўра икки марта тўхтаб қолганди (фото)

Ҳазратимнинг номи берилаётган масжид қурилиши турли сабабларга кўра икки марта тўхтаб қолганди (фото)

Шайх ҳазратларининг номи бериладиган масжид.

Фото: «Xabar.uz» / Адҳам Отажонов

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган Сўгалли ота ёдгорлиги ёнида 1990-йиллар бошида масжид қурилиши бошланган эди. Ўша вақтда устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари муфтий вазифасида эдилар. Аммо айрим сабабларга кўра, 1997 йили мазкур масжид қурилиши тўхтатиб қўйилган эди.

Шайх ҳазратларининг номи бериладиган масжид.
Фото: «Xabar.uz» / Адҳам Отажонов

2013 йили декабрь ойида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ушбу масжидга ташриф буюриб, масжид қурилиши нега тўхтаб қолгани ҳамда бошқа қурилишдаги муаммолар билан қизиққанлар. Масжид қурилиши давоми этишини сўраб хайрли дуолар қилганар.

Шайх ҳазратларининг номи бериладиган масжид ўрни қизил нуқта билан кўрсатилган.
Фото: «Xabar.uz» / Адҳам Отажонов

Шундан сўнг масжид қурилишида бироз силжиш бўлиб, баҳонасида масжид гумбази қуриб битказилади. Аммо орадан бироз вақт ўтиб, масжидни барпо этиш ишлари яна тўхтаб қолган. Ўшанда қурилиш ишлари тўхтаб қолганини эшитган шайх ҳазратлари роса хафа бўлган эканлар.

Шайх ҳазратларининг номи бериладиган масжид.
Фото: «Xabar.uz» / Адҳам Отажонов

Аввалроқ бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви жараёнида мазкур масжидга боргани, ташриф чоғида Чилонзор туманида барпо  этиладиган мазкур масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи берилиши эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қуйида шайх ҳазратлари ҳаётлигида бир неча бор келган мазкур масжид ҳақидаги видеолавҳа орқали кўпроқ маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг