Ҳилола Умарова бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан олинди
Ҳилола Умарова бошқа ишга ўтиши сабаб лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонлари билан:
Ҳилола Ўктамовна Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Илҳом Тоҳирович Сираджев Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Илҳом Сираджев 2006-2017 йилларда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ўқувчилар техник ижодиёт марказида турли вазифаларда, 2017-2023 йилларда Халқ таълими вазирлиги бош иқтисодчиси, Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи ва бошқа лавозимларда ишлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter