ИИВда янги тайинловлар амалга оширилди
Ички ишлар вазирига яна икки ўринбосар тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарори билан Рустам Равшанович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ва фармойишига мувофиқ Диёрбек Нематжонович Сатторов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўба мудири лавозимида фаолият юритиб келган.
Аввалроқ Ботир Қудратхўжаев ва Рустам Жўраев ИИВ раҳбариятида иш бошлашгани хабар қилинганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter