Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тизимида тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тизимида тайинловлар амалга оширилди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси хабар берди. 

Полковник Сайфулов Рустам Амирович Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига, подполковник Закиров Жамшид Бахтиёрович Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Шунингдек, подполковник Адҳамов Аҳроржон Халимжонович Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Бадалов Ўткир Каримович Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари бўлди.

Подполковник Тоиров Фаррух Саломович эса Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг