Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Қуйичирчиқ туманида ногиронлиги бўлган оилаларга моддий ёрдам кўрсатди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Қуйичирчиқ туманида ногиронлиги бўлган оилаларга моддий ёрдам кўрсатди

Муҳтожларга ғамхўрлик қилиш ва ёрдам кўрсатиш Ўзбекистон халқига хос анъанавий қадриятлардан. Улар инсонлар юраги, маданияти, дини, ахлоқи ва умуман олганда жамиятда муҳим ўрин эгаллайди. Айнан шу фазилатлар инсон тақдири ва унинг келгуси ҳаётини белгилаб беради.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ижтимоий масъул ташкилот сифатида муҳтожларга ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш йўлида кўплаб саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

2021 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ходимлари ректор Музаффар Жалолов бошчилигида университетга бириктирилган Тошкент вилоятининг Қуйичириқ туманидаги «Шодлик» маҳалласига ташриф буюришди. Ташриф давомида ректор Тошкент шаҳридаги Инҳа университети олий таълим соҳасидаги асосий мақсадларидан ташқари, жамият олдида бир қатор ижтимоий мажбуриятларни ҳам бажаришини таъкидлади.

Айнан шу мақсадларни амалга ошириш учун, Университет «Шодлик»  маҳалласининг ногиронлиги бўлган оғир аҳволдаги оилаларига моддий ёрдам (ногиронлик аравачалари) кўрсатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг