Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инвестиция қўмитаси халқаро форумда ғолиб бўлди

Инвестиция қўмитаси халқаро форумда ғолиб бўлди

Фото: Facebook / Komil Allamjonov

2018 йил 9 апрель куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида анъанавий «Annual Investment Meeting» (AIM) халқаро инвестициявий форуми доирасида «AIM 2018 Investment awards» мукофотларини топшириш маросими бўлди.

«2017 йилда Марказий Осиё, Кавказ ва Россия минтақасидаги энг яхши инвестицион лойиҳа» номинациясида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ғолиб бўлди.

«Бу Президентимизнинг инвестициявий муҳитни яхшилаш борасидаги ислоҳотларининг халқаро эътирофи ва баҳосидир. Барча юртдошларимизни табриклайман ва янги муваффақиятлар тилайман!», деб хабар берган Президент матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг