Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Келгуси йилдан пакетларни бепул бериш тақиқланади

Келгуси йилдан пакетларни бепул бериш тақиқланади

Фото: Nuz.uz

Мамлакатимизда 2019 йил 1 январидан полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилди.


Мавзуга доир: Атроф-муҳитни ифлослантирганларни фош қилувчи веб-портал яратилади


Қарорга кўра, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш (экспорт учун ишлаб чиқариладиган, тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган, хўжаликда фойдаланиш учун рулонларда сотиладиган полимер плёнкали пакетлар, шунингдек, биологик чирийдиган полимер материаллардан тайёрланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига полимер плёнкали пакетларни (ТИФ ТН бўйича 3923 21 000 0, 3923 29 100 0, 3923 29 000 кодли) олиб кириш, жисмоний шахслар томонидан товарлар ва шахсий буюмларни ташиш ва қадоқлаш учун олиб кириладиган пакетлар, шунингдек, тамғаланган юк бўлинмасида транзит тарзида олиб ўтиладиган товарлар бундан мустасно.

Айтиш керакки, қарорда экологик хавфсизликни таъминлашга қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳоли пунктларининг санитария ҳолатини лозим даражада шакллантиришга тўсқинлик қилаётган айрим тизимли муаммолар қаторида аҳоли яшаш пунктларининг ифлосланишига сабаб бўлаётган полимер плёнкали материаллардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилгани ва улар тарқалгани, шунингдек, муқобил биологик чирийдиган материаллардан фойдаланиш тизими мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Қарорнинг мазкур банди талабларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш Давлат экология қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг